Гуноҳ – бу инсон ҳаётининг руҳий асоси бўлмиш Худонинг қонунига қарши жиноятдир. Гуноҳ бизни Худодан ва Жамоатдан ажратади ва узоқлаштиради. Худодан узоқлашиш – бу фаравон ҳаётдан узоқлашиш, бу гуноҳ оғирлиги остида инсон жонининг ўлишидир. Гуноҳ оқибатида биз турли хил кулфатларга дучор бўламиз. Гуноҳ кўпинча ширин туюлади, бироқ унинг ҳосили доимо аччиқ.
Маълумот учун: бачадон ичи спирали ва халқаси болани тушириш воситалари сирасига киради. Улар бачадон деворида пайдо бўлган эмбрионнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Барча замонавий “бола пайдо бўлишига қарши” воситалар (таблеткалар, имплатантлар ва б.қ.) болани тушириш дори-дармонлари ҳисобланади. Улар эртами ё кечми пайдо бўлувчи ҳомиланинг имкониятни камайтиради холос. Бундай ҳолатда пайдо бўлган ҳомила кимёвий йўл билан ўлдирилади. Ҳомилага қарши контрацептив воситалардан вос кечишни истамаган эр-хотинлар, гуноҳларни Эътироф қилиш пайтида кечирим олмайди ва Бирлашув (Нон синдириш) маросимига қўйилмайди.