Гуноҳ ва унинг аччиқ ҳосиллари
Гуноҳ – бу инсон ҳаётининг руҳий асоси бўлмиш Худонинг қонунига қарши жиноятдир. Гуноҳ бизни Худодан ва Жамоатдан ажратади ва узоқлаштиради. Худодан узоқлашиш – бу фаравон ҳаётдан узоқлашиш, бу гуноҳ оғирлиги остида инсон жонининг ўлишидир. Гуноҳ оқибатида биз турли хил кулфатларга дучор бўламиз. Гуноҳ кўпинча ширин туюлади, бироқ унинг ҳосили доимо аччиқ.
Тавба
Тавба қилиш туфайли биз йиқилган жойдан қайта тикланишимиз мумкин. Ҳақиқий тавба – бу фикрлаш тарзимизни, ҳаётимизни тубдан ўзгартириш, бутун қалбимиз билан гуноҳдан вос кечиш ҳисобланади.
Эътироф
Айнан Тавба қилиш Сирига нисбатан нодонлик ва енгилтаклик билан қараш кучли. Тавба қилиш Сирининг моҳияти – руҳонийнинг олдида, шахсан ва оғзаки равишда гуноҳларни эътироф этишдан иборат.
Эътироф қилишга тайёргарлик
Эътироф қилиш учун келганимизда, ўзимиздаги ноҳақликни кўра олиш жуда зарур. Бошқлар бундай йўл тутиш ёки тутмаслигидан қатъий назар, бундай қилишга ҳаққим йўқлигини, ўзимдаги ноҳақликни самимий тушуниш ва ундан озод бўлишим кераклигини англаш жуда муҳим.
Кўпинча Эътироф қилишга келганимизда, айниқса биринчи марта келганимизда катта тўсиқ бу ҳижолат тортиш ҳисобланади. Ҳижолат нафақат уялиш орқали, балки руҳонийга бўлган ишончсизлик туфайли ҳам пайдо бўлади. Бироқ шу нарсани эсдан чиқармаслик керакки, гуноҳларимиз Эътирофини бизнинг олдимиз кўринмай турган Раббимиз Исо Масиҳ қабул қилади. Руҳоний эса Худо томонидан Тавба Сирини амалга оширувчи ва бизларга бу ишда ёрдам берувчи қилиб тайинланган холос.
Гуноҳларни Эътироф этишга келганимизда, тавба қилиш эмас, балки гуноҳ қилиш уятли эканини унутмаслигимиз керак. Қилган ишимиздан уялиш – бу гуноҳни ёқиб юборувчи алангадир.
Гуноҳимизни Эътироф этишга жўнашдан олдин, ёлғизликда бўлиб, қалбимизнинг яширин жойларни ёритиш учун Худога ибодат қилишимиз жуда зарур. Агар биз ўзимизнинг олдимизда самимий бўлсак, гуноҳларимизнинг қанчалик чуқур эканлигини кўра оламиз. Шу билан бирга Худованд кечира олмайдиган гуноҳнинг ўзи мавжуд эмаслигини яхши билишимиз керак.

Худога нисбатан гуноҳ ва гуноҳли ҳолатлар
Руҳий ҳаётга нисбатан бефарқлик. Ибодатсиз ҳаёт. Ўзимизни қуйидаги ҳаммага маълум бўлган аҳмоқлик билан алдаш: “Худо менинг қалбимда – Жамоат менга керак эмас”. Бунинг негизида аслида тавба қилмаслик ва манманлик ётади.
Худога куфр келтириш, қадамжоларни таҳқирлаш. Сеҳр-жоду, башорат, мунажжимлик, фол очиш ва бошқа нарсалар билан шуғулланиш. Жодугарларга, экстрасенсларга, гипнозчиларга, фолбинларга мурожат қилиш – буларнинг барчаси имондан ва Худога бўлган умиддан воз кечиш ҳисобланади. Бунинг оқибати шайтон ва нопок руҳлар билан мулоқат қилиш билан якун топади.
Сохта диндорликни қидириш: секталарга аъзо бўлиш, медитация, йога ва бошқа афсунгарлик амаллари билан шуғулланиш. Оддий вақтихўшлик қилиш учун, нопок кучларнинг кийимларини кийиш, (хэллоунни нишонлаш) – бу Масиҳга бўлган имонни сотиш билан баробар.
Кулфат ва қийинчиликлар пайтида Худога ва Унинг Иродасига ишонмаслик. Турли хил белги-аломатларга, тақдирга, буржларга ва тушларга ишониш.
Эрталабки ва кечки ибодатларни қилмаслик. Рўзага ва рўза кунларига амал қилмаслик. Якшанба кунлари ва байрамларда Жамаотдаги Хизматга бормаслик. Маъбадда ҳурматсизларча ҳатти-ҳаракат қилиш. Худонинг исмини ҳазил ва бекорчи суҳбатларда тилга олиш. Жамоат ўрнатган тайёргарликсиз ва яқинларимиз билан ярашмасдан туриб, Бирлашув (Нон синдириш) маросимида қатнашиш.
Эътиқод масалаларидан бехабар бўлишлик. Ўз имонимиз ҳақида энг оддий тушунчалардан бошқа ҳеч нарса билишга қизиқмаслик. Муқаддас Каломни ва руҳий ҳаёт ҳақидаги китобларни ўқишни истамаслик.

Яқинларимизга қарши гуноҳ ва жиноят
- Қориндаги чақалоқни ўлдириш: бола олдириш ва бошқа бола бўлишига қарши воситалар. Бола олдиришда қатнашиш ва маслаҳат бериш.
Маълумот учун: бачадон ичи спирали ва халқаси болани тушириш воситалари сирасига киради. Улар бачадон деворида пайдо бўлган эмбрионнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Барча замонавий “бола пайдо бўлишига қарши” воситалар (таблеткалар, имплатантлар ва б.қ.) болани тушириш дори-дармонлари ҳисобланади. Улар эртами ё кечми пайдо бўлувчи ҳомиланинг имкониятни камайтиради холос. Бундай ҳолатда пайдо бўлган ҳомила кимёвий йўл билан ўлдирилади. Ҳомилага қарши контрацептив воситалардан вос кечишни истамаган эр-хотинлар, гуноҳларни Эътироф қилиш пайтида кечирим олмайди ва Бирлашув (Нон синдириш) маросимига қўйилмайди.
- Одам ўлдириш, нафрат, душманлик, таҳқирлаш, зўравонлик, бағритошлик, жанжаллар.
- Рашқ, ичиқоралик, кек сақлаш, қўполлик, бировнинг устидан кулиш, лаънатлаш.
- Яқинимизга нисбатан севги йўқлиги, инкор этиш, нафрат, яхшиликни билмаслик.
- Ўз фарзандларининг оилавий ҳаётига қўпол ва беъмани тарзда аралашиш.
- Ота-онага ва катталарга ҳурматсизлик.
- Эзгу ишлар ва меҳр-шавқатнинг йўқлиги. Қўл остидагиларга нисбатан ноҳақ муносабат. Ҳайвонларга нисбатан қўпол муносабат.
- Ўсмирлар ва болаларни йўлдан оздириш. Зўравонлик, жинсий тубанлик ва ихтиёрий кўринишдаги жинсий бузуқликни тарғиб қилиш.
- Имонлилар орасида бўлиниш ва ғулғула уруғини экиш, ҳамда Худо томонидан ўрнатилган Жамоатдаги Муқаддас бошқарувга бўйсунмаслик. Жамоат қонун-қоидаларини билмайдиган инсонларга нисбатан қўпол ва арзимас танбеҳларни бериш.
- Ёлғон, алдов, ҳукм қилиш, ғийбат, туҳмат ва нолиш.
- Ўғирлик. Хизматда ва ишда ўғирлаш, товламачилик қилиш, ноқонуний келишувлар, судхўрлик қилиш, бошқалар ҳисобига яшаш.
- Фаҳш ва зинокорлик, яъни никоҳгача ва никоҳдан ташқарида жинсий алоқа қилиш, никоҳсиз бирга яшаш. Никоҳгача ёки никоҳдан ташқарида бирга яшаётганлар Муқаддас Бирлашув (Нон синдириш) маросимига қўйилмайди. Нопок фикрлар, ўй-ҳаёллар ва тегиш орқали фаҳшкор лаззатланишлар. Қалбини зинокор турдаги журналлар, фильмлар ва компьютер ўйинлари билан ҳаром қилиш.
Оиладаги гуноҳлар ва гуноҳли кўринишлар
- Эр-хотинлар орасидаги вафосизлик (зинокорлик). Ўз оиласи ҳақида қайғурмаслик. Севги ва кўнгилчанликнинг йўқлиги. Жамоат йўл қўйганидан ташқари, арзимас сабаблар туфайли ажрашиш.
- Худбин истаклардан келиб чиққан ҳолда, фарзанд кўришдан бош тортиш (Аҳмоқларча қулайликда ва ўзи учун яшашга инитилиб, “режали оила қуриш”. Айнан шу сабабдан Худо бола туғиш ва тарбиялашдан кўра оғирроқ юкни бўйнимизга қўяди).
- Фарзандлармизни православ эътиқодда тарбиялашга нисбатан бефарқлик.
Ўзимизга қарши бўлган гуноҳлар
- Чекиш (шу жумладан носвой), ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва унинг турли хил кўринишлари.
- Қиморбозлик.
- Зўравонлик мавжуд бўлган, одам ўлдирувчи ва қўрқинчли фильмларни кўриш.
- Интернетда бекорчи вақт ўтказиш.
- Ўйламасдан дабдабали кийиниш. Косметика, сочга ранг бериш, татуировка. Зино ва шуҳратпарастлик руҳини ифодаловчи моданинг ортидан аҳмоқларча қувиш.
- Ўзини севиш, ўзи ҳақида юқори фикрда бўлиш ва манманлик.
- Пулга ва бойликка ўч бўлиш.
- Бекорга пул сарфлаш, ҳашаматли яшаш. Очкўзлик ва пулпарастлик. Димоғдорлик, такаббурлик ва манманлик.
- Кўп ейиш, ширинликка ўч бўлиш. Овқатда ҳайвон қонини ишлатиш.
- Аҳлоқсиз сўзлар. Майнабозчилик ва кўп гапириш.
- Кўпинча биз турли хил арзимас ишларимизни эътироф этамиз, бироқ Худони севмасликка ва яқинимиздан нафратланишга ҳеч қандай аҳамият ҳам қилмаймиз. Манман, шуҳратпараст ва шикоятпарастлигимизча қолаверамиз. Бизга хос бўлган яна бир гуноҳ – бу ҳукм қилиш. Зеро Авлиё Оталар бизга ўргатганидек – яқинини ҳукм қилмаган киши, қийинчиликсиз нажотга эга бўлади.
Эътироф этиш қоидаси
Бизнинг эътирофимиз Худога мақбул бўлиши учун, у самимий, ҳақиқий, камтарона ва Худонинг қўрқувига тўла бўлиши керак. Эътироф этиш пайтида қуйидагиларни қилмаслигимиз керак:
Тавба қилган киши устидан руҳоний Кечирим ибодатини ўқийди. Агар инсонда заррача ҳам тавба-тазарру бўлмаса, агарда у гуноҳли ҳаётидан воз кечишдан бош тортса, у ҳолда бундай Эътироф ҳақиқий ҳисобланмайди.
- бошқаларнинг гуноҳини эътироф этиш;
- кенг қамровли ҳикояларни айтиш;
- гуноҳимизни умумий сўзлар билан эътироф этиш (“бутунлай гуноҳкорман” ва б.қ);
- хайрли ишларимиз ва яхши фазилатларимиз ҳақида айтиш;
- аллақачон эътироф этган гуноҳларимиз ҳақида айтиш (гуноҳ қайта такрорлаган ҳолат, бундан мустасно);
- яқинимизга нисбатан ёмонлик ва гина сақлаш;
- ниманидир яшириш, мадомики шундай қилган ҳолда биз Сирли Маросим устидан кулган бўламиз, аммо Худо ҳеч вақт ҳақоратланиб қолмайди. Натижада биз кечирим олиш ўрнига, ўз гуноҳларимизни янада оғирлаштирамиз.
Тавба қилган киши устидан руҳоний Кечирим ибодатини ўқийди. Агар инсонда заррача ҳам тавба-тазарру бўлмаса, агарда у гуноҳли ҳаётидан воз кечишдан бош тортса, у ҳолда бундай Эътироф ҳақиқий ҳисобланмайди.
Тавба қилиш йўли
Агар биз гуноҳдан узоқлашиб, ҳаётимизни ўзгартирмасак, барча руҳонийлар, патриархлар, бош руҳойнийлар ва ҳатто бутун дунё кечирса ҳам, Худо бизни кечирмайди.
Бизнинг тавбамиз фақатгина ҳиссий портлаш билан чекланиб қолмаслиги керак. Хатоларимизни тўғирлашимиз, ўша гуноҳларга яна қайтмаслигимиз керак. Гуноҳ билан кураш жуда оғриқли кечади. Эзгу фазилатларга эга бўлиш учун вақт, меҳнат, малака ва Худо иноятининг ёрдами керак бўлади. Тез-тез гуноҳларни эътироф этиш ва Муқаддас Масиҳ Сирларига Бирлашиш талаб қилинади.
Шуни эсдан чиқармаслик керак: ўн йиллар давомида шаклланган гуноҳли ҳолатимизни бир зумда ўзгартира олмаймиз. Ҳар битта янги қилинган Эътироф, кишига унинг қалбида кечаётган қайғули ҳолатни янада кўпроқ очиб беради. Бироқ умидсизликка тушмаслигимиз керак. Тавба шифохонаси ҳар доим очиқ. Худованд бизни кечиришга ва гуноҳли яраларимизни шифолашга доим тайёр. Биздан фақатгина тавбали ҳаёт йўлидан юриш ва ҳар сафар йиқилганимизда нима бўлишидан қатъий назар, ўрнимиздан туриш талаб қилинади. Зеро “гуноҳга йиқилиш инсонга хос. Гуноҳ ичида қолиш эса инсонга эмас шайтонга хосдир” – дея ўргатади Жамаот Оталари. Шунинг учун авлиёлар бор кучи билан Худодан: “Менга тўлиқ тавбани бергин” –дея сўрашган. Бунга биз ҳам амал қилайлик.
Илтимос бу вароқни ташлаб юборманг ва хўжалик ишларида фойдаланманг. Агар у Сизга керак бўлмай қолса, бошқа кишига беринг ёки жамоатга қайтаринг. Бизнинг сайтимизга киринг ва керакли вароқни нашр қилиб олинг.