Rus pravoslav cherkovi. Moskva Patriarxiyasi.
Turli tillardagi missionerlik adabiyoti kutubxonasi.
Sinodal missionerlik bo'limining "Pravoslav tarjimoni" loyihasi.
Ozbek

Ибодат ҳақида

Игнатий (Брянчанинов) авлиёнинг ижодига кўра
Игнатий Брянчанинов руҳий ҳаётнинг авлиёси ва замонавий насронийларнинг устози, ўз асарларида ибодатга тўғри ва даъвогар бўлмаган муносабатни талқин қилган: Қашшоқ тиланчилик қилишга мойил бўлса, гуноҳ оқибатида қаш-шоқлашган киши эса, ибодат қилишга мойил бўлади.

Ибодат-бу қулаган ва тавба қилган одамнинг. Худога бўлган мурожатидир. Ибодат-бу Худо олдида қулаган ва тавба қилган одамнинг кўз ёшларининг фарйодидир. Ибодат- бу гуноҳлари оқибатида фарёд чекаётган одамнинг Худо олдида юракдан чиқаётган самимий истак, илтимос ва хўрсинишларидир.

Худога яқинлашишни ва Унга доимо ибодатда бўлишни истаганлар атрофга назар солинг! Фикр юритиш тарзингизни доимо диққат билан изланинг: ёлғон таълимот билан захарланмаганмисиз? Сиз тўлиқ ва чекловларсиз Шарқ Черковининг ягона, ҳақиқий, муқаддас бўлган ҳаворий таълимотларига амал қиласизми?

Худованд ўз шогирдларига: “Агар кимдир Черковга итоатсизлик қилса, у Худога бегона, бутпараст ва солиқчи каби бўлсин”, деди. Худога душманлик ҳолатида бўлган, Худодан бегоналашган одамнинг ибодати қандай аҳамиятга эга бўлиши мумкин?

Худо барча ҳақиқий фазилатларнинг ягона ман-баидир. Ибодат Худо билан одам ўртасидаги мулоқотнинг ҳолати ва воситаси сифатида барча яхши фазилатларнинг боши ва онаси ҳисобланади. У яхши фазилатларни яхшилик манбаи бўлган -Худодан олади, - уларни ибодат орқали Худо билан мулоқотда бўлишга ҳаракат қиладиган одам билан улашади.

Ибодатнинг тўғри бўлиши учун, у руҳий қашшоқ-лик билан тўлган, камтар ва эзилган юракдан чиқиши керак бўлади. Муқаддаси Руҳ томонидан янгиланмагунича, юрак-нинг барча бошқа ҳолатлари, тавба қилган гуноҳкор учун Худодан гуноҳлари кечирилишини - гўё қамоқ ва кишанлардан - эҳтирослар қамалидан озод бўлишини илтимос қилганидек, буни тавба қилаётган гуноҳкорга ғайриоддий бўлганини тан ол....

Худо бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас!

У биз сўрашимиздан аввал, бизга нима кераклигини билади....Бизга ибодат зарур: у инсонни Худога бирлаштиради. Усиз инсон Худога бегоналашади, қанча кўп ибодат қилишни ўрганса, Худога шунчалик яқинлашади.

Ибодат жасорати билан шуғулланмоқчи бўлган-лар! Бу жасоратни бошлашдан аввал, сизни хафа қилган, тухмат қилган, камситган, сизга хар қандай зарар етказганларни барчани кечиришга ҳаракат қилинг. “ Ибодат қилиб турганингизда, - Нажоткор буюради, - агар бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи Осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳ-ларингизни кечирсин”. (Марк 11:25-26).

“Хотирадан нафратланадиганларнинг ибодатлари тошда экин қилиш”, руҳоний Исаак Сирский.
“Сиз эса ибодат қилаётганингизда ичкари хонага кириб, эшикни беркитиб олинг ва яширин бўлган Отангизга ибодат қилинг” – дейди Масиҳ (Матто 6:6). Ибодатингиз ҳақида ҳеч ким билмасин. На дўстингиз, на қариндошингиз, на юрагингизда яшаётган ва кимгадир ибодатдаги жасоратингиз ҳақида мақтанишга ундайдиган, бу ҳақида ишора қиладиган такаббурлик ҳам.

Ибодат хонангни эшикларини, бекорчи гапларни гапиришга келадиган, ибодатингни ўғирлайдиган кишилардан қулфла; сени ибодатдан чалғи-тадиган бегона фикрлардан ақлинг эшикларини қулфла; сени таҳқирлашга ва чалкаштиришга ундайдиган гуноҳкор ҳис туйғулардан юрак эшикларини қулфла, - ва ибодат қил.

Ибодатнинг ўзаги – тавбадир.

Музни эритмаса, сувга айланмаганидек, мақсад тавба бўлмаса, ибодат фақат сўз бўлиб қолади.
“Ўз гуноҳкорлигини, заифлигини ва яроқсиз-лигини англаши Худо томонидан ибодатнинг мархаматли қабул этилиши ва уни эштиши учун зарур шартларидан хисобланади.

Барча солиҳлар ўзларининг гуноҳкорлиги ва бутун инсоният гуноҳкорлигини тан олишни ибодатнинг асоси эканлигига ишонганлар. Инсоннинг муқаддаслиги шу гуноҳкорликни тан олиш ва эътироф этишига боғлиқ. Инсонларга тавба қилганлари учун, муқаддасликни берган Зот, деди: “Мен солиҳларни эмас, гуноҳ-корларни тавбага чақириш учун келдим” (Матто 9:13).

Ибодатнинг жони – эътибор ҳисобланади. Тана жонсиз ўлик бўлганидек, ибодат ҳам эътиборсиз ўлик ҳисобланади. Эътиборсиз айтилган ибодат беҳуда гапга айланади ва бундай ибодат қилган киши Худонинг исмини беҳуда қабул қила-диганлар қаторига киради.

Ибодат сўзларини шошмасдан айтинг; фик-рингиз ҳар жойда сарсон бўлишига йўл қўйманг, лекин уни ибодат сўзлари билан ёпинг. Бутун олам бўйлаб бемалол кезиб юришга одатланган ақл учун бу йўл тор ва қайғулидир; аммо бу йўл эътиборга олиб келади. Ким эътиборнинг буюк неъматини татиб кўрса, саодатли эътиборга олиб борадиган йўлда, ақлга суянмасликни маъқул топади.

Эътибор билан жонланган ибодат сўзлари жонга чуқур кириб, юракни яралади, санчди дегандек, унда нозик туйғу ҳосил қилади. Бепарволик билан қилинган ибодат сўзлари, фақат жоннинг юзасига тегиниб, унда ҳеч қандай таъсурот уйғотмайди. Ибодат- ҳаёт билан бир-лашиш. Уни тарк этиш жонга кўринмас ўлимни олиб келади.

Қачон фикрингиз ибодатдан узоқлашса ва унга бегона бўлган нарсаларда сарсон бўлишни бошласа, буни сезганингдан сўнг дарҳол, - уни орқага қайтар ва ибодат сўзларига шўнғи. Йиқилган табиатимиз сабабли, ақлнинг бундай бепарволикнинг ҳар бир ҳолатида, барча Авлиё Оталар шундай йўл тутишни ўргатишган.

Қонунларни бажариш ва ибодат иккита ажралмас нарса ҳисобланади. Ердаги ҳаётда тана жонсиз бўла олмаганидек, ибодат ҳам ўз остида, хушхабар ҳаёти деб номланадиган асосга эга бўлиши керак.
“Ибодатда муваффақиятга эришиш учун Худога хуш келадиган яшаш тарзи, виждон каби, ҳечбир нарса ёрдам бермайди. Хушхабар қонунларини бажарилиши онг ва юракни покликка, нозик туйғуга тўлган ибодатга қаратади, ҳақиқий ибодат эса, Хушхабар қонунларида амал қилишга, фикрлашга ва ҳис қилишга йўналтиради.

Ибодатларида, Худони кўриб, ҳеч нарсани кўрмайдиганлар”, - деди руҳоний Эътирофчи Мелетий. Агар ибодат пайтида руҳланиб тур-ганда ақлингизда Масиҳнинг, ёки Фаришта, ёки қандайдир Авлиёнинг сураъти наъмоён бўлдими, - сўз билан айтганда, кандай тасвир бўлишидан қаътий назар, - бу таъсаввурни чин деб қабул қилманг, унга хеч қандай эътиборингизни қаратманг, у билан суҳбатга кирманг. Акс ҳолда, сиз, алданиш ва жиддий руҳий зарбага дучор бўласиз, бу ҳолат кўпчилик билан содир бўлди. Инсон Муқаддас Руҳ томонидан янгиланмагунича, муқаддас руҳлар билан мулоқот қила олмайди. У гўё қувилган руҳлар ҳудудида, асирликда ва уларда қулликда бўлган кишидек фақатгина уларни кўра олади, улар эса кўпинча унинг ўзи ҳақидаги бўлган юқори фикр ва кибрли ҳаёлларини пайқаб, жонини йўқ қилиш учун, унга ёруғ Фаришта каби, Масихнинг Ўз қиёфасида кўринадилар.

“Тўқ қорин билан таълим олиб бўлмайди” деган нақл бор. Бу ибодатга бундан ҳам кўпроқ тўғри келади.
Ўртача, эҳтиёткор, доимий егулик ва ичимликдан ўзини тийиш танани енгил қилади, онгни тоза-лайди, унга қувват беради, бундан сўнг ибодатга тайёргарлик вазифасини бажа-ради. Овқатдан тияолмаслик танани оғир-лаштиради, семир-тиради, юракни тошбағир қилади, ошқозондан мийяга кўтариладиган буғлар ва газлар орқали онгни чалкаштиради. Чарчаган ёки тўйган киши ибодатга зўрға туради, - уйқу ва дангасалик унга ҳужум қилади, унинг тасаввурида кўплаб қўпол ҳаёллар тасвирланиб, юраги нозик меҳрга кела олмайди.

Рўзанинг ибодат билан ажойиб жуфтлашиши! Ибодат рўзага асосланмаса, кучсиз бўлади, рўза
хам ибодатга асосланмаса, самарасиз бўлади.

Биродарлар! Ўзимизни ёлғон, кулгили, бепарво, ақлсиз, хавфли ҳаёллар билан алданишмизга йўл қўймайлик: ибодатларимизда завқ излашга интилмайлик! Гуноҳкорларга иноятли завқла-ниш хосмас; уларга кўз ёш ноласи хос: барчамиз уни қунт билан излайлик, бу хазинани – барча руҳий хазиналар калитини излайлик. Йиғламаган нотўғри ҳолатда бўлиб: ўзининг ғурури билан алданган бўлади. Авлиё Оталар йиғлашни руҳий ютуқда етакчи деб аташади. У бизнинг барча ростгўй фикрларимизни бошқариб, уларни ҳақиқий мақсад сари йўналтириши лозим. Йиғлаш билан тўйинмаган ва унга раҳбарлик қилмаган фикр - йўқолган фикрдир.

Бизнинг замонамизда ҳақиқий ибодат ўқи-тувчиларининг дахшатли етишмаслигини ҳисобга олсак, келинг, йиғлашни ўзимизга мураббий ва раҳбар сифатида танлайлик. У сизга ибодат қилишни ўргатади ва алданишингиздан ҳимоя қилади. Йиғлашни рад этган ва уни ибодатдан ажратганларнинг ҳаммаси алданишди. Бу Авлиё Оталар томомнидан тасдиқланган.

Ибодатни машқ қилинг, эртага қолдирманг, кейин, тавба қилиш учун кеч бўлишини унутманг. Руҳоний Никодим Святогорец айтганидек: Ҳозир менинг қўлимда, эртага ва кейин эса Худонинг қўлида.